Ўзбекистон ва Хитой божхона хизматлари ҳамкорликни кенгайтиради

Божхона қўмитасининг Хитой Халқ Республикасидаги расмий вакили K.Kadirov Хитой Халқ Республикаси Божхона бош бошқармаси вакиллари билан ишчи учрашув ўтказди.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Божхона қўмитасининг Хитой Халқ Республикасидаги расмий вакили K.Kadirov Хитой Халқ Республикаси Божхона бош бошқармаси вакиллари билан ишчи учрашув ўтказди. Учрашувдан кўзланган мақсад икки давлат божхона хизматлари ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг жорий ҳолатини муҳокама қилиш, мавжуд масалалар бўйича фикр алмашиш ҳамда бевосита ишчи алоқаларни янада ривожлантиришдан иборат бўлди. Музокараларда Хитой Халқ Республикаси Божхона бош бошқармаси департамент бошлиғи ўринбосари Ю Сянтао бошчилигида халқаро ҳамкорлик, тариф ва товарларнинг келиб чиқиши, божхона статистикаси, аудит, чегара ўтказиш пунктлари, кадрлар тайёрлаш, стандартлар ва техник тартибга солиш йўналишлари масъуллари иштирок этди. Учрашувда келиб чиқиш сертификатларини электрон текшириш, божхона сўровномаларини кўриб чиқиш, ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш, статистик маълумотлар алмашинуви, “Ягона дарча” тизимлари ҳамда мутахассисларни ўқитиш масалалари муҳокама қилинди. Якунда кўтарилган масалаларни ваколатли бўлинмалар даражасида изчил ўрганиш, масъул ходимлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорлик йўналишларини босқичма-босқич ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
This is a summary. Read the full article at the original source.
Read full article at uzdaily
